"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа дарвозабони Давид Райянинг "Лутон Таун"га қарши ўйиндаги хатолари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган учрашув “канонирлар”нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.
“Жамоа ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилиши керак. Биз ҳеч қачон ҳеч кимни айбламаймиз, шунинг учун ҳозир ҳам буни қилмаймиз, лекин биз ўз ишимизни яхшироқ бажара оламиз", - дея Артета сўзларини келтиради Football London.