Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Руни Беллингемнинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ футболчи Уэйн Руни "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келаси йил “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

"Агар у шундай ўйнашда давом этса, нима учун олмаслиги керак? Месси ва Роналду ҳукмронлик қилган пайтда биз уларнинг циклини босиб ўтганмиз. Ишончим комилки, келаси йили беш-олти нафар футболчи “Олтин тўп” учун курашади. Агар Беллингем шундай давом этса, у бу рўйхатда бўлади.

Англиялик ёш йигитининг хорижда яхши натижаларга эришаётганини кўриш жуда ёқимли. У Германияда яхши ўйнади ва ҳозир дунёнинг асосий клубларидан бирида порламоқда. Мен у учун жуда хурсандман" - деди Руни Sky Sports нашрига.

2023/2024 йилги мавсумда Жуд Беллингем 17 та ўйинда 15 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 17:27, 07.12.2023.
Ўқилди: 2575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик