Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўзбекистонлик мутахассислар "Фенербаҳче" фаолияти билан яқиндан танишди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Ўзбекистон клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислардан иборат делегация Истанбулда бўлиб турибди.

Турк футбол клублари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур семинар доирасида вакилларимиз Туркиянинг гранд клубларидан бири – "Фенербаҳче"га ташриф буюришди. Мазкур клубнинг инфратузилмаси билан яқиндан таништириш, клубнинг иш жараёни ҳақида батафсил маълумот бериш учун "Фенербаҳче"нинг спорт директори Марио Бранко, клубнинг селекция ишларига масъул Ўкан Ўзкан, мухлислар билан ишлаш ва чипталар савдосини йўлга қўйиш учун жавобгар Тезжан Шайли, шунингдек, маркетинг ва тижорий масалалар бўйича Эгемен Эргюден ўз тақдимотларини намойиш этишди.

Жуда қизиқарли ва савол-жавобга бой тарзда кечган суҳбатлар давомида ўзбек мутахассислари турк клубининг ўзига хос иш услуби ҳақида тўлиқ маълумот олишга муваффақ бўлишди. Айниқса, "Фенербаҳче"нинг скаутинг хизмати иш жараёни, ўйинчиларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш услуби ва ёш футболчиларни тарбиялаб, сўнгра янада катта клубларга трансфер қилиш механизми билан танишув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:21, 08.12.2023.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.