Саудия Арабистони суверен жамғармаси (PIF) бир неча кун аввал «Барселона» ҳужумчисини сотиб олишга жиддий ҳаракат қилди.
Бу ҳақда журналист Руди Галлети ижтимоий тармоқларда хабар берди. Саудияликлар юлдуз тўпурарни ўз лигаларига таклиф қилиш имкониятларини ўрганмоқда ва унинг атрофидагилар билан боғланган.
Хабарингиз бор, Саудия Арабистонида кўплаб топ-футболчилар тўп тепади, хусусан, Криштиану Роналду. Европадан кўплаб юқори мақомли футболчилар учун бу йўлни португал очиб берган.
Роберт Левандовски 35 ёшда. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари полякни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Агар 2023/2024 йилги мавсумни оладиган бўлсак, Левандовски «Барселона»нинг 17 та ўйинида 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.