Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-0 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-0 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Боуэн АПЛ тарихида кетма-кет еттита сафардаги ўйинда гол урган учинчи футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

“Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Жаррод Боуэн Англия Премьер-лигаси тарихида кетма-кет еттита меҳмонда гол урган учинчи футболчига айланди.

Аввалроқ, "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси (тўққизта) ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуеро (етти) кетма-кет камида етти марта гол уришганди. 26 ёшли Боуэн 2020 йилдан буён Лондоннинг “Вест Хэм” жамоасида ўйнаб келмоқда. Англиялик футболчи "Халл Сити"дан "болғачилар" сафига келиб қўшилди.

Жаррод Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 14 ўйинда 9 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда кўп қиррали вингер гол-пас тизимида 11 очко тўплади (6 гол ва бешта голли узатма). "Вест Хэм" 14-турдан кейин турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:45, 08.12.2023.
Ўқилди: 2365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик