"Манчестер Юнайтед" вингери Маркус Рэшфорд Англия чемпионати 16-тури доирасида "Борнмут"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда инглиз гранди матбуот хизмати хабар берди.
8 декабрь, жума куни 26 ёшли футболчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли машғулотларга келмади.
2023/24 йилги мавсумда Рэшфорд барча мусобақаларда 19 та ўйинда қатнашиб, икки бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди, шунингдек, тўртта голли узатмани амалга оширди.