«Манчестер Юнайтед» билан хайрлашганидан кейин эркин агент бўлган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа «Туманли Албион»га қайтишга яқин турибди.
Бу ҳақда Todofichajes саҳифаларида хабар берилган.
Журналистларнинг ёзишича, футболчига «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. «Қарғалар» Де Хеани жароҳат сабаб бир неча ой майдонга туша олмаган Ник Поупга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Испаниялик футболчининг ўзи қишки трансфер ойнасида клуб билан шартнома имзолашга тайёр.
Англия чемпионатининг ўтган мавсумида Давид 38 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 43 та гол ўтказиб юборган.
18 учрашувда у «қуруқ» ўйнаган.