Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Олмалиқ» бугун «Қизилқум» билан ўйин ўтказади

Баҳо:
+ | -

14 январь куни “Бунёдкор” ёшлари билан ўтган баҳсдан сўнг, "Олмалиқ" жамоаси аъзоларига икки кун дам берилди.

“Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилаётган олмалиқликлар таркибида айни дамда 38 нафар футболчи машғулотларда иштирок этмоқда. “Бунёдкор” ёшлари билан ўтган учрашувда жамоамиз 32 нафар футболчини майдонга туширди. Ҳар бир тайм бир соатдан ўтказилган ўйинда рақиб дарвозаси етти марта ишғол этилди. Дастлабки таймда Зоҳир Пиримов, Самандар Шодмонов ва Сухроб Бердиев гол урган бўлса, иккинчи таймда Исроил Эргашев, Александр Лупашко, Мўйдин Мамазулумов ва Зафар Полвоновлар зафар қучишди. Ўйиндан сўнг, қозоғистонлик Фозилбек Бекбанов, дарвозабон Дониёр Усмонов ва ҳимоячи Шавкат Раимқуловга жавоб берилди.

17 январдан бошланган йиғинда жамоа билан шартнома тузган ҳимоячи Акмал Рустамов ва ярим ҳимоячи Шерали Жўраев таркибдан жой олди. Ҳар иккала футболчи ўтган мавсумни “Қизилқум” таркибида ўтказган. Шунингдек, жамоада кўрикдан ўтиш учун “Бунёдкор”дан Виктор Мочалов ва Азиз Ғуломхўжаев машғулотларда қатнашмоқда. Булардан ташқари яна бир қатор ёш футболчилар ҳам “Олмалиқ” таркибида шуғулланмоқда. Кўрикдан ўтаётганларнинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги 29 январга қадар ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидан сўнг маълум бўлади. Жамоа бугун “Қизилқум” билан назорат баҳсини ўтказади. 22 январь куни “Шахтёр” (Қарағанда) ўринбосарлари, 23 январда “Андижон”, 25 январда “Бухоро”, 27 январда “Динамо” ва 29 январда “Металлург” жамоалари билан ҳам назорат ўйинлари ташкиллаштирилади.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 13:49, 19.01.2013.
Ўқилди: 4409 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик