Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

«Навбаҳор»нинг ОЧЛдаги ютуғи — Ўзбекистон клубларининг ушбу мусобақадаги 125-ғалабаси бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Навбаҳор» Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган баҳсни сафарда "Мумбай Сити"га қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Навбаҳор"нинг ушбу ютуғи юртимиз клубларининг мазкур мусобақа ташкил этилган 2002 йилдан буён 125-ғалабаси сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда "Футболиум" хабар берди.          

125 ютуқ — бу қитъамиз мамлакатлари орасида 8-натижадир.

Қуйида ОЧЛда қайси мамлакат клублари неча мартадан ғалабага эришгани борасидаги маълумот келтирилган:  
303 — Жанубий Корея
265 — Саудия Арабистони
264 — Япония
197 — Эрон
187 — Хитой
150 — Қатар
149 — БАА
125 — Ўзбекистон
73 — Австралия
61 — Таиланд.

Юртимиз жамоалари ўртасида эса 125 та ғалаба қуйидагича тақсимланган:
52 — "Пахтакор"
28 — "Бунёдкор"
14 — "Насаф"
9 — "Нефтчи"
9 — "Локомотив"
6 — АГМК
5 — "Навбаҳор"
2 — "Машъал".

Бир сўз билан айтганда, «Навбаҳор» ОЧЛдаги илк иштирокидаёқ 5 та ғалабани қайд этиб, ажойиб натижага эришди.

"Лочинлар"га қитъамизнинг нуфузли турнири "плей-офф" босқичи баҳсларида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:24, 10.12.2023.
Ўқилди: 4482 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик