Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбек клублари вакилларининг Туркия сафари поёнига етди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, ЎзПФЛ ва Туркия клублар бирлиги ўзаро ҳамкорликда ўзбекистонлик футбол мутахассисларини турк клублари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида айни кунларда Истанбулда ўқув семинари ташкил этди.

20 нафар мутахассисдан иборат делегация дастлаб Туркия клублар бирлиги бош офисига ташриф буюрди. Семинарнинг бошланиш қисмида Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк турк футболи, хусусан Туркия Суперлигаси ва унинг иштирокчи клублари ҳақида маълумот бериб, тақдимот ўтказди. Сўнгра ҳар икки томон вакиллари ўзаро давра суҳбати давомида турк ва ўзбек футболининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари хусусида фикр алмашди.

Семинар доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: «Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш», «Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш», «Маркетинг ва чипталар савдоси» бўйича семинар бўлиб ўтди. Бунда футбол клубларининг 2024 йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилди.

Семинар доирасида вакилларимиз «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» клубларига ҳам ташриф буюришди ва турк клубларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди. Туркия Суперлигасида пешқадамлик қилаётган мазкур клублар ташкилий тузилмаси, маркетинг ва мухлислар билан ишлаш бўйича стратегияси, ҳомийлар билан амалга ошириладиган тадбирлар дастури, чипталар савдоси қандай йўлга қўйилгани, шунингдек клубнинг ўйинчилар селекциясини қандай олиб бориши хусусида тақдимотлар ўтказилди. Бундан ташқари, “Фенербахче” ҳамда “Галатасарой” клубларида ўйин кунги учрашувлар ташкилий ишлари қандай кечишини ҳам кузатишди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Туркия Суперлигаси доирасидаги “Бешикташ” - “Фенербахче”, «Галатасарой» – «Адана Демирспор» учрашувларини бевосита стадионда томоша қилишди. Иш жараёнларини ўрганишди.

Ўзбекистон делегация аъзолари кузатган ўйинларнинг ҳар иккаласида бир хил – 3:1 ҳисоби қайд этилди. Биринчи ўйинда “Галатасарой” ўз майдонида “Адана Демирспор”дан устун келган бўлса, иккинчисида “Бешикташ” ўз майдонида пешқадам “Ференбахче”га ютқазиб қўйди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 10:41, 11.12.2023.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.