2013 йил 18 январь. Бу кунни интизорлик билан кутдим. Ишонаманки, мендан бошқалар ҳам бу кунни иштиёқ билан кутишган. Ярим йилдан ошиқ Петербургда яшаётган бўлса, роса ЎЗБЕК ФУТБОЛИни трибунадан туриб томоша қилишни соғинибман. Аниқроқ айтадиган бўлсам, томоша қилишни эмас, жамоани қўллаб-қувватлашни соғинган эдим.
Бу кун келди. Ҳис-ҳаяжон билан йўлга чиқдим. Метродан чиқиб (эслатиб ўтаман, "Петербургский" СКК Петербургский метрополитеннинг "Парк Победы" бекатидан 700-800 метрлар узоқда жойлашган), дўстимни кута бошладим. Ўзбекистон байроғи рангларидаги шарф-шапкамда турган эдим. "Зенит"нинг атрибуткаларига "ўраниб" олган йигитлар чиқиб, менга қараб «Вот еще один!» деб "қора" нигоҳ билан қараб ўтиб кетишди. Оптимизм бу нарсадан хурсанд бўлишимга сабаб бўлди. "ВОТ ЕЩЕ ОДИН, А ЗНАЧИТ, Я НЕ ОДИН"! Дўстим билан СККга келдик, кассадан чипталарни олиб кириб кетдик.
Чипталар нархи:
- Бир кунлик ўйинлар учун - 150 рубль (тахминан 5$)
- Бир кунлик ўйинларга студентлар ва ўқувчилар учун – 10 рубль (тахминан 0.3$)
- Бутун турнир учун абонементи – 750 рубль (тахминан 25$)
Стадионга, аниқроғи спорт комплексга кирдик. Қозоғистон ва Қирғизистон ўйинининг сўнгги 15 дақиқаларини томоша қилдик. Очиғи, бу ўйинни кўриб уларни бемалол ютишимизга ишондим. Лекин қирғизистонлик ёшлар кутганимдан яхшироқ ва чиройлироқ ўйин курсатишди. Ўйин тугади. Ҳаяжон янада кўпроқ босишни бошлади, ахир ҳозир бизнинг АЗАМАТЛАР чиқиб келишади.
Комплексда чироқлар ўчирилди. Очилиш маросими лазер шоуси билан бошланди. Лазер шоуси тугаши билан, қизил гиламга ФИФА президенти Зепп Блатер , Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко, Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко сўзга чиқишди. Очилиш маросимининг безаги сўзсиз жаноб Блаттернинг рус тилидаги сўзлари бўлди.
Маросим тугагач, ўйинолди машғулотлар бошланди. Бизнинг ЎЗБЕК УҒЛОНларини кўриб кўзим ва қалбим қувонди. Трибунада йиғилган ўзбекларни бир жойга жамладик. Ўйин олдидан мадҳиямизни айтиб, маза қилдим. Ўйин бошланди. Футбол шарҳини кўрдингиз. Хўш, трибуналарда нима гап? Қўллаб-қувватлашни бошладик. Бунга икки сектор нарида жамланган ишқибозлар негатив қарашди. Билмадим, уларни ИШҚИБОЗ ёки ФУТБОЛ МУХЛИСИ десам тўғри бўлармикин. Уларнинг купчилиги ёшлар эди. Бир нечтаси "Зенит" атрибуткаларида. Асосий эътиборимни қаратган нарса эса уларнинг БАЙРОҒИ бўлди. Очиғи, бир нарса дейишгаям ҳайронман, чунки бу байроғда ҳам Буюк Россия империясининг ранглари ва националистларнинг ранглари бор эди. Лекин ҳозирги РОССИЯнинг байроғи бошқа. Хулоса ўзингиздан. Биз-ку жамоани қўлдан келганича қўллаб-қувватлашга ҳаракат Қилдик. Лекин асосийси бу эмас, эътибор қаратишингиз керак бўлган нарса — бу ўша "ишқибозлар"нинг ўзларини тутишлари бўлди. Улар бизнинг жамоани ва бизларни жуда ҳам "чиройли" кутиб олишди. Шу "кричалкалар" футбол учун керакми???
*УЕЗЖАЙ В ТАШКЕНТ!
*ПРАВОСЛАВНЫЕ!
* ВПЕРЕД РУССКИЕ! (ахир жамоада миллати рус булмаганлар ҳам бор-ку!)
* МЫ ВАС ЗАРЕЖЕМ, МЫ ВАС ЗАКОПАЕМ! (Буни эса узбек мухлисларига бағишлашди)
Хуллас, биз уларга аҳамият бермадик, хунук "жест"ларга ҳам ҚАРСАК чалиб қўйдик. Ота-оналаримиз берган тарбия учун, ЎЗБЕК бўлганимиз учун шукр қилдик! Уларнинг ярми ўйин пайтида биз томонга яқинлашиб провокацион «қилиқ»лари билан ҳеч нарсага эриша олишмади. Ўйин пайтида милиция ходимининг паст овозда «Есть Насвай?» деб мендан сўрагани ҳаммасидан ўтиб тушди. Ўйин ҳам тугади. Бизнинг йигитлар ўйин тугагач, ҳаммаси қўлларини кўксига қўйиб биз билан хайрлашиб кетишди. Барака топишсин!!! Шу азаматларни шунақа одобли ва самимий қилиб тарбиялаган ота-оналарига ва мураббийларига КАТТАКОН РАҲМАТ!!! Аҳмаджон Мусаев ва Алексей Естафеевга эса алоҳида РАҲМАТ!
Томошабинлар тарқалишни бошлашди. Рус Империяси байроғи остидагиларни эса мажбуран чиқариб юборишди. Бизларни эса 30-40 дақиқа СККда олиб қолишди. Метрогача «сопровождение» остида келдик. Бу учун СПАСИБО ПЕТЕРБУРГСКИМ СОТРУДНИКАМ ПРАВОХРАНИТЕЛЬНЫХ ОРГАНОВ! Йигитлар билан хайрлашиб, ўз йўналишим бўйича кетдим. Ўз бекатимга, яъни охирги бекатга келганимда кўзим "Зенит" шапка-шарфидаги ёши 35-37лар атровидаги бир инсонга кўзим тушди. У кишини суҳбатга тортдим. Эскалатордан чиқиб у киши билан ўйиндан олган таассуротлари билан танишдим. «Не ожидал от узбеков такую игру. Ваши играли сильнее!». Эскалаторда йўқотиладиган вақт — 2-3 дақиқа. Петербург метрополитени жуда чуқур. Шу вақт ичида озгина гаплашишга улгурдим. Сўнг у киши шошиб олдинга чиқиб кетди, ортидан тезроқ юришга ҳаракат қилдим. Метродан чиқиши билан бир дўстига телефон қилди. Уларнинг суҳбати қизиқ бўлгани учун яқинлашиб эшитиб кўришга ҳаракат қилдим. Диалог:
— Привет! Вы где?
...
— Ну, я скоро буду. Прикинь с кем я сейчас ехал в метро?
...
— Болельщик Узбекистана!!! (ғалати хурсандчилик, тўғриси, тушуна олмадим бу хурсандчилик остида нима яширинганини)
...
— Да, прикинь, (!) ЖИВОЙ!
...
— Все скоро буду!
Хулоса ўзингиздан! Келаси ўйинларни жамоа билан биргаликда ютишга ҳаракат қиламиз. АХИР БИЗ УЛАР БИЛАНМИЗ!!!
Дилмурод. Санкт-Петербург. SUPERFANAT.
P.S.: Стадионга ташриф буюриб, қўллаб-қувватлаган барча ўзбекларга каттакон раҳмат! Қолганларни якшанба куни кутиб қоламиз!