«Олд Траффорд»да «Борнмут»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) «Манчестер Юнайтед» таниш сценарийга амал қилмоқда - яна бир мураббийни алмаштириш чақириғи юзага келиш арафасида.
Афтидан, Эрик тен Хаг ўз манзилининг охирги бекатига етиб келди ва ўзидан олдингиларнинг ишдан бўшатилишига олиб келган сабаблар қурбони бўлиши мумкин.
Барча белгилар голландияликнинг кетишга лойиқлигини кўрсатсада, The Athletic бу унчалик осон бўлмаслигини хабар қилади. «Қизил иблислар» бошқаруви муҳим қарорлар қабул қилишдан олдин маълум жараён якунланишини кутишига тўғри келади. Яъни сэр Жим Рэтклифф клубдаги ўзининг озчилик улушини олиш бўйича келишувни якунлаб олиши керак.
ОАВ INEOS асосчиси барча футбол масалаларини назорат қилишни хоҳлаётганини ёзмоқда, яъни унинг розилигисиз ҳеч қандай қарор қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳар қалай сэр Рэтклиф худди шундай даъволарини таклиф қилган.
Нега Глейзерлар Тен Хагни ишдан бўшатишмайди? The Athletic бу саволга жавоб беради: америкаликлар уни истеъфога мажбурлашлари мумкин, аммо бизнесменлар ички муҳитга «зарба» келтиришни хоҳламайдилар.
Қолаверса, улар мураббийни молиявий томондан ишдан бўшата олмайди: унинг товон пули жуда юқори. Муаммолар шу билан тугамайди, чунки аввалги икки банднинг барчаси бажарилган тақдирда ҳам клуб янги мураббийни ижарага олиш учун пул сарфлашига тўғри келади.