Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлуб этди, Уэсли Сога ютқазди

Баҳо:
+ | -

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнири бўлиб ўтмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Турнирнинг 5 ва 6-тур учрашувларида Нодирбек америкалик гроссмейстерларга қарши дона сурди. Абдусатторов Ҳикару Накамурани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлабки икки ўйинда томонлар биттадан ғалабага эришган бўлса, ғолибни аниқлаш учун ўтказилган "армагеддон" баҳсида ҳамюртимиз кучли рақибни мағлуб этди.

Уэсли Со билан дастлабки икки партияда дуранг қайд этилди. "Армагеддон"да ҳам томонлар дурангга имзо чекишди. Нодирбек оқ доналарда ўйнаб, ютиши шарт бўлгани учун ғолиблик АҚШлик шахматчига берилди.

Абдусатторов, шу тариқа, 6 та ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозониб, 3тасида мағлубиятга учради ҳамда жадвалда 4-поғонани эгаллаб турибди. Барча ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган Уэсли Со пешқадам бўлиб турган бўлса, Магнус Карлсен 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

7-турда Нодирбек франциялик Максим Вашер-Лагравга қарши дона суради.

Ортда қолган 6 турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган:



Нодирбек Абдусатторовнинг турнирдаги натижалари:

Нодирбек Абдусатторов - Алиризо Фиружа 0,5:1,5;
Нодирбек Абдусатторов - Магнус Карлсен 1:2;
Нодирбек Абдусатторов - Денис Лазавик 2:1;
Нодирбек Абдусатторов - Фабиано Каруана 2:0;
Нодирбек Абдусатторов - Ҳикару Накамура 2:1;
Нодирбек Абдусатторов - Уэсли Со 1,5:1,5.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:30, 12.12.2023.
Ўқилди: 1992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик