Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кеча, 11 декабрь куни «Ризеспор»га қарши миллий чемпионат ўйинидан (1:1) кейин «Анқарағужу» футбол клуби президенти Фарук Кожа томонидан калтакланган футбол ҳаками Ҳалил Умут Мелерга қўнғироқ қилди.
Кожа ҳакамнинг юзига урган, кейин эса ҳакам майсазорда ётганида бир неча марта тепган.
«Президент Эрдоған Ҳалил Умут Мелер билан телефон орқали мулоқот қилди. У воқеани қоралади ва унга энг яхши тилакларимни билдирди», — деди Туркия ички ишлар вазири Али Ерликай.