Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Бунёдкор" "Эмирейтс" билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўйиб келади. Мурод Алиев клуб Бош директори лавозимида иш бошлагач, биринчи навбатда Академия фаолияти ислоҳ қилинишига жиддий эътибор қаратди. Мураббийлар малакасини ошириш, ёш иқтидорли ўйинчиларга алоҳида урғу бериб, уларни бош жамоа машғулотларида иштирок этишини тизимли равишда таъминлаш йўлга қўйилди.

Куни кеча “Бунёдкор” футбол клуби Бош директор ўринбосари Зокиржон Холиқов БАА давлатига сафар уюштириб, “Эмирейтс” футбол клуби ва Академиясининг фаолияти билан яқиндан танишди ва расмийлар билан учрашди. Айтиш керакки, “Эмирейтс” БАА Про лигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибини жаҳон футбол юлдузи Андреас Иньеста билан кучайтирди. Ҳали ҳам майдонда жавлон ураётган испаниялик юлдуз дунёнинг бир қатор мамлакатларида ўз футбол Академиясига асос солган.

Зокиржон Холиқов “Эмирейтс” футбол клуби директорлар кенгаши раиси Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран ва Андреас Иньеста билан самимий руҳда ўтган учрашувда Академиялар фаолияти, иш тизими ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, “Бунёдкор” Академияси жамоаларини БААда ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашиши тўғрисида сўз борди. Жумладан, БАА давлатида ўтказиладиган болалар турнирларида иштирок этадиган “Бунёдкор” Академияси жамоалари учун “Эмирейтс” футбол клуби томонидан барча шароитлар яратиб берилади. Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран “Бунёдкор” ҳақида етарлича маълумотга эга эканлигини таъкидлаб, ўзбекистонлик футболчиларга ҳурмати баланд эканлигини маълум қилди. Хусусан, ўз вақтида “Бунёдкор” ва “Эмирейтс” футбол клубида тўп сурган Жасур Ҳасановни “бизники” дер экан, нафақат Академия жамоаларига, балки бош жамоамиз БААда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказса, моддий манфаатларсиз клубга тегишли майдонлардан фойдаланишига рухсат берилишини билдирди.

"Суҳбат давомида жаноб Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран, албатта тез орада Ўзбекистонга ташриф буюришини ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби билан яқиндан танишишини таъкидлади" - дейилади "қалдирғочлар" баёнотида.

Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати
Киритилди: 18:01, 13.12.2023.
Ўқилди: 1856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик