Кириш Регистрация

Мавсум – 2023 якунлари: “Навбаҳор”нинг ўз майдони ва сафарда қайд этган натижалари

Баҳо:
+ | -

Сиз азиз мухлисларни “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.

Ўзингизга маълум, ортда қолган мавсумда "Навбаҳор" 26 та ўйин ўтказиб, 14 та ғалаба, 5 та дуранг ва 7 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 44 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 19 та тўп ўтказиб юбориб, якунда 47 очко тўплади ҳамда 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” ўтган мавсумда Суперлигада ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган, ҳимояси энг мустаҳкам 3 жамоадан бири бўлди.

Хўш, Самвел Бабаян шогирдлари Наманган ва сафардаги учрашувларда қандай натижаларни қайд этишди?

"Навбаҳор" Суперлига – 2023 да ўз майдонида ўтказилган 13 та баҳснинг 9 тасида ғалаба қозониб, 2 та дуранг ва 2 та мағлубиятни қайд этиб, рақиблар дарвозасига 24 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди ҳамда 29 очко тўплади. Бу эса Суперлигадаги энг яхши натижадир, яъни, “Навбаҳор” якунланган мавсумда ўз майдонида энг кўп зафар қучган жамоа бўлди.

“Лочинлар” сафардаги 13 та учрашувнинг 5 тасида зафар қучиб, 3 та дуранг ҳамда 5 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 20 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 14 та тўп олиб чиқишди ва 18 очко жамғаришди.

Мазкур ўйинларда қайд этилган натижалар якунда жамоамизга ўз тарихида 10-марта бронза медалини қўлга киритишини таъминлади.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 21:21, 13.12.2023.
Ўқилди: 1370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.