Бугун Қатарда оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини берувчи Гран-при турнири якунига етади.
Сўнгги кунда эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади.
Тошкент вақти билан 12:30 да +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар бошланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев медаллар учун кураш олиб боради.













