Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси календарь режага асосан, галдаги қишки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент вилоятининг тоғ ён-бағирларида олиб бормоқда.
Мураббийлар бошчилигида вакилларимиз техник ва тактик ҳаракатларни пухта ўрганишяпти.
Дукент спорт базасида давом этаётган ушбу йиғин 30 декабрга қадар давом этади.