Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Мавсум-2023 якунлари: «Навбаҳор»нинг мағлубиятсиз ва «қуруқ» сериялари

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.

Қуйида эътиборингизга “лочинлар”нинг Суперлига-2023да қайд этган мағлубиятсиз ва “қуруқ” сериялари билан таништирамиз.

Якунланган мавсумда “Навбаҳор” дарвозасига 13 та ўйинда рақиблар тўп кирита олишмади.

Албатта, ушбу муваффақиятда жамоа дарвозабони Ўткир Юсупов билан биргаликда тажрибали ва маҳоратли ҳимоячиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Таъкидлаш жоизки, Суперлига–2023да “Навбаҳор” ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган, яъни, ҳимояси энг мустаҳкам 3 та жамоадан бири (19 та) бўлди.  

Мавсум-2023да “лочинлар” тўрт марта мағлубиятсиз серияни қайд этишди. Энг узоқ шундай серия 10 (!) ўйиндан (6-15-турлар) иборат бўлди ҳамда ушбу серияни 16-турда Наманганда “Пахтакор” тўхтатди (1:2).

Шунингдек, “Навбаҳор” ҳисобида икки марта 3 учрашув (20-21 ва 23-турлар, 24-26-турлар) ва  бир марта 2 беллашув (1-2-турлар)дан иборат мағлубиятсиз серия ҳам мавжуд.

Бунга изоҳ сифатида шуни келтириш лозимки, Наманганда “Насаф”га қарши кечган 22-тур баҳси маълум сабабларга кўра, 23-тур ўйинидан кейин ўтказилганди. Статистик маълумотда шу ҳам инобатга олинди.      

Таъкидлаш жоизки, якунланган мавсумда “лочинлар” 3 марта  “қуруқ” серияни қайд этишга ҳам муваффақ бўлишди.

Самвел Бабаян шогирдларининг энг кўп “қуруқ” сериялари 5 та учрашув (6-10-турлар)дан иборат бўлди. Кейин эса икки марта 2 та ўйин (1-2-турлар, 20-21-турлар)дан иборат “қуруқ” серия қайд этилди.

Шунингдек, таъкидлаганимиздек, юқоридаги баҳслардан ташқари, яна 4 та беллашувда (4, 13,  18, 20-турлар) “лочинлар” ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:54, 14.12.2023.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.