Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Суперлига ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионларда ўрганиш ишлари бошланди

Баҳо:
+ | -

Лига Суперлиганинг 2024-йилги мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаган. Жорий йилнинг 23-декабр санасига қадар мусобақага мезбонлик қилиши мумкин бўлган стадионлар майдони тўлиқ кўздан кечириб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони ижросидан келиб чиқиб, Лига Суперлига стадионлари майдони ва прожекторларини ОФК талаб қилган кўрсаткичга олиб чиқди. Бугунга келиб, Андижон, Фарғона, Наманган, Яйпан, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Ғузор, Бухоро шаҳарларидаги 1 тадан ва Тошкентдаги бир неча стадион ОФК байроғи остидаги халқаро учрашувларни бемалол қабул қила олади. 2024-йилги мавсумда улар қаторига Термиз шаҳридаги стадион ҳам қўшилади.

Эндиликда Президентнинг 2023-йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Суперлига ва Пролига учрашувлари ўтказиладиган стадионларга талаб янада кучайтирилади. Шундан келиб чиқиб, Лига стадионларни мониторинг қилиш учун алоҳида талаб ишлаб чиққан. Унинг ёрдамида Лига мутахассислари ва Лига билан ҳамкорлик қилаётган соҳа мутахассислари барча стадионлар майдонини тўлиқ ўрганиб чиқади. Якунда улар орасидан талабга жавоб берадиганлари Суперлига учун танлаб олинади.

Суперлигада иштирок этувчи бирор клуб стадиони этарлича балл тўплай олмаса, мазкур стадион Суперлига учун қабул қилинмайди. Бунда мезбон футбол клуб 2024-йилнинг 10-январига қадар Лига рухсат этган стадионлардан бири билан келишувга эришиши ҳамда талаб этилган кўринишда уч томонлама шартнома имзолаши керак бўлади. 10-январга қадар бошқа уй стадиони масаласини расман ҳал қилмаган футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси ёки Суперлига биринчи даврасидаги барча уй учрашувларни сафарда ўтказишни назарда тутувчи навбатдаги санктсия қўлланилади.

Маълумот учун, Лига талаб қилган футбол майдонини ўз вақтида тақдим этмагани учун ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб Металлург уй учрашувларини Олмалиқ шаҳрида ўтказа бошлади. 2024-йилги мавсумда бу каби клублар сони янада ортиши мумкин. Талаб барча футбол клуби учун бир ҳисобланади.

Киритилди: 09:36, 15.12.2023.
Ўқилди: 1471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.