Лондоннинг "Арсенал" клуби мураббийлар штаби футболчилар учун жамоа ичида қўлланиладиган жарималар тизими ҳақидаги ахборот жамоа ечиниш хонасидан чиқб кетиб оммага ошкор бўлганидан чуқур таассуфда эканлигини маълум қилган.
Шу кунларда бир қатор оммавий ахборот воситаларида "Арсенал" базасида суратга олинган ва Арсен Венгернинг шахсан ўзи томонидан имзоланган, жамоада жжорий этилган тартиб-интизомни бузган футболчилар учун қўлланиладиган жарималар миқдори ҳақидаги қизиқ сурат эълон қилинган.
Айтилишича, "канонирлар"нинг бош мураббийи Пер Мертезакерни жарима йиғувчи этиб тайинлаган. Жарима эса нақд пул шаклида белгиланган муддат (7 кун)да тўланиши белгилаб қўйилган, акс ҳолда унинг миқдори икки баробар ортади.
Душанба куни кечқурун клуб расмий вакили бу борада чиқиш қилган ва оммага ошкор бўлган ахборотнинг рост эканлигини тан олган. "Арсенал" жаримага тортиш тизимини "қайта кўриб чиқиши"ини ҳам айтиб ўтган.
"Бу сурат ҳақиқий. Бизга маълум бўлишича, ходимларимиздан бирининг дўсти машғулот базамизга шунчаки ташриф буюрган ва буни кўриб қолган. Бош мураббий сурат оммага ошкор бўлганидан хабар топди ва жуда жаҳлланди. Биз ўз жараёнларимизни қайта кўриб чиқишга мажбурмиз", - дейилади "Арсенал"нинг расмий баёнотида.
"Арсенал" футболчилари учун жазо ва жарималар:
Заявкага киритилмаган футболчиларнинг мураббий рухсатисиз уй учрашувида стадионда бўлмаслиги — 1000 фунт;
Машғулотларга кечикиш — 250 фунт (15 дақиқагача), 500 фунт (15 дақиқадан ортиқ);
Даволаниш/массажга кечикиш — 250 фунт (15 дақиқагача), 500 фунт (15 дақиқадан ортиқ);
Сафарга отланишга кечикиш — 500 фунт;
Ўйин кунги йиғинга/овқатланишга кечикиш — 250 фунт;
Ўйин куни нотўғри либосда бўлиш — 250 фунт;
Ечиниш хонасидан ташқарида нотўғри либосда бўлиш — 100 фунт;
Ечиниш хонасида кўча пойабзалида бўлиш — 100 фунт;
Тиббиёт хонасига газета, ноутбук ва телефонлар билан кириш — 100 фунт;
Ечиниш хонасига газета олиб кириш — 100 фунт;
Икки ҳафта ичида сийдик таҳлилини бермаслик — 200 фунт;
Базадан туриб телефон қилиш (СМС мумкин) — 500 фунт;
Тижорат тадбирларида қатнашмаслик — 500 фунт;