Ярим ҳимоячи Лука Модрич ўн икки йиллик ўйиндан сўнг жорий мавсум охирида "Реал Мадрид"ни тарк этади. Испаниянинг "Sport" нашри хабарига кўра, Мадрид клуби хорватияликнинг кетишини муқаррар деб ҳисобламоқда - улар унга янги шартнома таклиф қилишмайди.
Модричнинг ўзи ҳам "Реал"дан кетиш вақти келганини тушуниб турибди. Охирги марта шартномасини бир йилга узайтирган хорватияликда кўп шубҳалар бор эди, лекин у барибир қолди. Шу билан бирга, Лука ўзининг роли ҳозиргидек иккинчи даражали бўлишини кутмаганди.
Лука Модрич 38 ёшда ва жорий мавсумда "Реал" сафида 18 та расмий ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширди.