Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ўзбекистон «Краснодар» билан ўйинни «Жебел Али» стадионида ўтказади

Баҳо:
+ | -

БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 январь куни Россия премьер-лигаси вакили «Краснодар» клуби билан назорат учршашувида майдонга тушади.

«Краснодар»га қарши учрашув Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоа учун 2013 йилдаги илк назорат учрашуви ҳисобланади. Мазкур учрашув 23 январь куни Дубайдаги «Жебел Али» стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Учрашувнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан 18:00га режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, «Краснодар» клуби қишки танаффусдан сўнг Россия премьер-лигаси баҳсларида 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоани эса, болқонлик таниқли мутахассис Славолюб Муслин бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 февраль куни Дубайда Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказади.

Шундан сўнг Ўзбекистонга қайтадиган миллий терма жамоа 3-5 февраль кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 февраль куни Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Гонгконг терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади. ЖЧ-2014 саралаш баҳслари 4-босқич навбатдаги тур учрашуви эса 26 март куни Ливан терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Мазкур учрашув 26 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:09, 22.01.2013.
Ўқилди: 4203 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик