Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберт Морено «Сочи»нинг янги бош мураббийига айланди.
Бу ҳақда жанубликлар ўзларининг расмий Телеграм-каналларида хабар беришди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси узоқ муддатга мўлжалланган.
46 ёшли мутахассиснинг сўнгги жамоаси Испаниянинг «Гранада»си бўлиб, у 2021 йилдан 2022 йилгача ушбу клубни бошқарган. Шунингдек, у «Барса»да ҳам ўйнаган. Ўтган йилнинг март ойидан бери Морено ўзига янги клуб излаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Сочи» Александр Точилинни жамоа бош мураббийлигидан бўшатганди.