Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Санжар Турсунов: « Мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

2012 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган Санжар Турсунов мухлислар ва журналистларга миннатдорлик билдирди.

ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Владикавказнинг «Алания» клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчи сўровномада энг яқин таъқибчиси, Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси Одил Аҳмедовни 80 очкога ортда қолдириб, 321 балл тўплади ва фаолияти давомида илк бор йил ўйинчисига айланди.

Санжар Турсунов учун 2012 йил терма жамоа миқёсида энг омадли йиллардан бири бўлди. У терма жамоа сафида ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги (Эронга қарши ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборганди) барча ўйинларда майдонга тушди. Айнан унинг голлари эвазига Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жанубий Корея билан дуранг ўйнади, Доҳада эса Қатар терма жамоасини мағлубиятга учратди.

«Йил ўйинчиси деб топилганим ҳақидаги хабарни биринчи эшитганимда жуда ҳам хурсанд бўлдим. Бундай совринни қўлга киритиш жуда ҳам қувончли воқеа, деб ҳисоблайман. Менга овоз берган барча журналистларга, шунингдек, миллий терма жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Миллий терма жамоамиз олдига 2014 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Биз бўлажак баҳсларда яхши кайфият билан майдонга чиқиб, ғалабаларга эришиб, мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз», - деди 26 ёшли ярим ҳимоячи.

«Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Санжар Турсунов профессионал футболчилик фаолиятини Россиянинг «Иртиш» (Омск) клубида бошлаб, кейинчалик Нижний Новгороднинг «Волга» жамоасида тўп сурган. 2012 йилнинг январида у «Волга»ни «Алания»га алмаштирган эди. Бироқ футболчининг клубдаги ўйинлари кўп ҳам муваффақиятли чиқмади ва янги мавсум арафасида янги жамоага кўчиш ҳаракатида.

«Айни вақтда бир қатор клублар билан музокаралар жараёни давом этмоқда. Шу ҳафта охиригача ушбу масала ҳал бўлади, деб ўйлайман. Футбол шундай спорт тури-ки, Ўзбекистонда, Қозоғистонда ёки Россияда ҳам тўп суришинг мумкин. Ўзимга қолса, фаолиятимни Россияда яна давом эттирган бўлардим, лекин ҳозир бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман», - деди Турсунов.

«Гонгконг терма жамоасига қарши ўйингача қайси клуб сафида тўп суришим ҳал бўлиб улгуради, деб ўйлайман. Ўз-ўзидан, терма жамоа йиғинлари ва ўйинлари якунига етганидан сўнг, шартнома тузган клубим ихтиёрига йўл оламан», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни вақтда 2014 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди. Терма жамоа учун Тошкентда 26 март ва 18 июнь кунлари мос равишда Ливан ва Қатар терма жамоаларига қарши, шунингдек, 11 июнь куни Жанубий Кореяга қарши ўтказиладиган сафар ўйинлари муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, терма жамоа Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳсларида ҳам иштирок этади. Айнан шу мусобақа доирасида 6 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Гонгконг терма жамоасини қабул қилади.

«Олдимизда турган бўлажак ўйинларнинг қанчалик муҳимлигини мухлисларимиз жуда яхши билишади. Ўша ўйинларда бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришса, биз буни ўзимиз учун бахт деб ҳисоблаймиз», - деди Санжар Турсунов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:12, 22.01.2013.
Ўқилди: 4125 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.