«Реал» «Шахтёр»дан ижарага олинган ҳимоячи Винисиус Тобиасдан умиди катта. Бу ҳақда "Defence Central" журналистлари хабар бермоқда.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти бразилияликнинг асосий жамоа билан машғулотлардаги ишидан мамнун. Италиялик мутахассис 19 ёшли футболчини асосий жамоа билан ишлашда давом эттириш ниятида.
Бир ярим йилдан бери Тобиас «Реал Мадрид» ёшлар жамоасида ўйнамоқда. Мадридликлар жанубий америкалик футболчини 15 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга.