Туриннинг «Ювентус» жамоаси эртага дарвозабон Жанлуиджи Буффон билан янги шартнома имзолайди. Шу муносабат билан маxсус матбуот анжумани ўтказилади.
La Gazetta dello Sport нашрининг xабар беришича, янги шартнома 2015 йилнинг 30 июньигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2001 йилдан буён Турин жамоасида фаолиятини олиб бораётган посбоннинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етиши керак эди.