Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Теннис столи устида футбол

Баҳо:
+ | -

Бу йил текбол (теннис столи устида футбол) бўйича жаҳон чемпио­натига Таиланд пойтахти - Бангкок мезбонлик қилди.

Илк марта Европадан ташқарида ташкиллаштирилган турнир бу сафар жами 211 нафар спортчини жамлади (рекорд). Мусобақа 4та йўналишни ўз ичига олган - аёллар, эркаклар, жуфтлик ва аралаш баҳслари.

Текбол - энг ёш спорт турларидан бири. Бу ўйин 10 йилча олдин Венгрияда икки дўст томонидан ихтиро қилинган. Улардан бири стол тенниси, иккинчиси эса футбол шайдоси эди. Хуллас, иккиси баҳс­лаша-баҳслаша ахийри футбол тўпи воситасида стол тенниси ўйинини ўтказишга қарор қилади. Тўғри, кейинчалик ушбу спорт тури турли мамлакатларда оммалашгач, ихтирочи мақомига даъвогарлар ҳам кўпайди. Дейлик, ҳозирда текбол ватани сифатида Бразилия тилга олинади.

Тўпни оёқ билан ўйнатиш учун махсус нишаброқ стол яратилгани текбол нафислигини янада оширди. Ўйин қоидалари бўйича бош билан ўйнаш ҳам тақиқланмаган, фақат қўлларни ишлатиш мумкин эмас. Шунингдек, тўпга бир уринишда 3 мартадан ортиқ тегиниш ва тананинг муайян қисмини кетма-кет ишга солиш тақиқланган. Яъни ўйинчи биринчи уринишда тўпни ўнг оёғи билан тўрдан ошириб ташласа, кейингисида бу ишни чап оёғи ёки боши ёрдамида амалга ошириши керак. Аслида столда ҳеч қандай тўр йўқ. Бунинг ўрнига махсус ойна ўрнатилган. Тўп эса стандарт ўлчамда. Расмий турнирларда масофа чекланади, ҳаваскорлар ўйинида эса тўп ортидан хоҳлаган жойгача югуриш мумкин. Стол­га тегиниш ва рақиб томон ўтиш мумкин эмас. 

Текболнинг оммалашишига халқаро федерацияга асос солинганидан буён унинг расмий элчиси мақомида бўлиб турган бразилиялик жаҳон чемпиони Роналдиньо катта ҳисса қўшди. Ронни Бангкокдаги 6-жаҳон чемпионатида ҳам мухлислар ва спортчилар учун кўргазмали ўйинлар ўтказди. Айтганча, Венгрия эркаклар термаси Таиланд мундиали фаворити сифатида кўрсатилмоқда. Венгрлар ҳозирги қадар ЖЧда 3 марта олтин медаль ютишган. Умуман, Венгрия текбол жамоаси ҳисобида турли йўналишлар бўйича 8та олтин медаль бор. Ўтган йили Германиянинг Нюрнберг шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида эса Руминия вакили Апор Георгюдек ғолиб чиқди. Асосийси, халқаро федерация текболни Олимпиада ўйинлари дастурига киритиш йўлида аллақачон амалий ҳаракат бошлаган.

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:00, 17.12.2023.
Ўқилди: 1634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.