Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Петербург остонасидаги «жанг»га марҳамат!

Баҳо:
+3 | -

Эртага Санкт-Петербургда бизни муҳим ўйин кутмоқда. Айтиш мумкинки, эртанги чорак финал ўйинлар МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари футболининг келажаги қандай эканини белгилаб берувчи аҳамиятга эга бўлади.

Россия ёшлар терма жамоасига қарши илк ўйинда терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Ўша ўйинда футболчиларимизда ҳаяжон кучли эди, қолаверса Россия терма жамоасининг кучли эканига ҳақидаги тасаввур футболчиларимизнинг ғалаба қозонишларига бироз халал берган бўлиши мумкин. Дастлабки ўйиннинг иккинчи бўлимида устунлик бизнинг жамоа томонда бўлди. Энди эса Россия ҳақида тўла тасаввурга эгамиз ва футболчиларимиз ғалаба сари ишонч билан ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ.

Эртанги ўйинга рус мухлислари томонидан ҳам қизиқиш юқори. Улар "Петербургский" спорт мажмуасига ташриф буюришади. Ана шундай паллада терма жамоамизни ўзбек мухлислари ҳам ёлғиз қолдиришмайди. Санкт-Петербургдаги ўзбекистонликлар мазкур ўйинга алоҳида тайёргарлик кўришмоқда. Шу мақсадда барча ЎЗБЕКИСТОН терма жамоасининг мухлисларига БЕПУЛ чипталар тайёрлаб қўйилган. Бу ишда Россиядаги "Мигрантларнинг минтақалараро таълими маркази" раҳбари Мақсуд Абдужабборов бизнинг фан-клубга ўз ёрдамини аямаяпти. Мухлислар эса бирлашишса, спорт мажмуасига ташриф буюришса ва терма жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлашса бўлгани!

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг эртанги ва кейинги ўйинларида қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар Санкт-Петербургдаги фан-клубга бош-қош бўлаётган Дилмуродга мурожаат қилишларини сўраймиз (+79111194909).

Чипталарни ўйинга бир соат қолгунга қадар кўлга киритишингизни сўраймиз. Чипталар Санкт-Петербург вақт билан 18:30га қадар тарқатилади.

Дарвоқе, Ўзбекистон делегацияси аъзолари энг фаол мухлисларга махсус совға тайёрлашган. Совғанинг номи ҳозирча сир сақланмоқда. "Петербургский"га ташриф буюринг, Ўзбекистонни қўллаб-қувватланг ва футболчиларимиздан махсус совғага эга бўлинг!

Ҳурматли мухлислар, бирлашадиган вақтимиз келди. Фақатгина мана шундай жипслашиш орқали биз Россияни мағлуб этишимиз мумкин. Зеро, КУЧ - БИРЛИКДА!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:05, 22.01.2013.
Ўқилди: 6447 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8086]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3654]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3321]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2655]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2428]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2280]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2265]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2231]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2129]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1823]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.