Футболга ихтисослашган "Michael Talks Football" канали ижодкорлари Осиё кубогида иштирок этувчи терма жамоаларнинг имкониятларига баҳо беришди.
Мусобақада иштирок этувчи 24 та терма жамоа 5 хил даражага бўлиб чиқилди:
1. Фаворит;
2. Даъвогар;
3. "Қора тулпор";
4. Яна бир иштирок;
5. Кайфият учун.
Ўзбекистон терма жамоасига 3-даражадаги терма жамоа яъни "қора тулпор" сифатида баҳо берилди. Кўрсатув иштирокчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистон жуда қўрқинчли ва хавфли терма жамоа. Ушбу терма жамоа сермаҳсул ўйин кўрсатиши, аммо оддий вазиятларда ўзига гол олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистон ва Эрон терма жамоаларига қарши ҳисобда ортда бораётиб, 2 марта камбэк амалга оширганлиги тилга олинди. Аммо муаллифнинг фикрига кўра, Осиё кубоги каби жиддий мусобақанинг нимчорак ёки чорак финал босқичида камбэк эвазига ғалаба қозониш жуда қийин бўлади.
Шунингдек, иштирокчилардан бири Ўзбекистон терма жамоасини мустаҳкам ҳимояга эга жамоа деб айтиб ўтди. Аммо, АҚШ ва Мексикага қарши ўйинларда терма жамоамизнинг 3 тадан гол ўтказиб юборгани ҳам ёдга олинди. Лекин, АҚШ ва Мексика каби терма жамоаларнинг даражасини инобатга олган ҳолда, бу нормал ҳолат эканлиги тан олинди.
Шомуродовнинг жароҳати бўлмаганда, ушбу терма жамоани 2-даражадаги "даъвогар" терма жамоа деб аташ мумкин эди. Шунга қарамасдан, турнир сеткасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон мусобақанинг ярим финалигача чиқиши мумкин деган тахмин билдирилди.
Қуйида Инглиз тилидаги ушбу подкастни тўлиқ томоша қилиш мумкин: