Англия чемпионати 17-турининг марказий учрашувида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Ливерпул"га қарши баҳс олиб борди. Учрашув 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди.
"Ливерпуль" жуда кучли жамоа, кучли ҳужум услубига эга. Бундай рақиб билан ўйинда ҳимояда имкон қадар эҳтиёткорлик билан ўйнаш керак. Ўтган мавсумда уларга 0:7 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Бу катта муваффақиятсизлик эди. Биз қасос олмоқчи эдик", - деди тен Хаг DAZN билан суҳбатда.
АПЛнинг 17-тури якунларига кўра, "қизил иблислар" 28 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. "Ливерпуль" эса 38 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.