Кириш Регистрация

Жибрил Сиссе «Ал-Ғарафа»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Жабрил Сиссе Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси, Қатарнинг "Ал-Ғарафа" клубига кўшилди. У Англиянинг "Куинз Парк Ренжерс" клубидан ўтди.

Бу "Ал-Ғарафанинг иккинчи йирик хариди бўлди. Ўтган ҳафтада жамоа "ПСЖ"нинг бразилиялик ҳужумчиси Нене (Андерсон Луис де Карвальо)ни ҳам ўз сафига қўшиб олганди. "Ал-Ғарафа" ОЧЛ-2012нинг гуруҳ босқичида атиги битта ғалабага эришиб, плей-оффга чиқа олмаганди.

31 ёшли Сиссе "Ал-Ғарафа" билан мавсум сўнгига қадар шартнома имзолади. У "КПР" таркибида ушбу мавсумда 21 марта ўйинга тушиб, 4та гол урганди. Ҳужумчи фаолияти давомида "Ливерпуль", "Лацио" ва "Панатинаикос" клубларида ҳам ўйнаган.

"Ал-Ғарафа" ОЧЛ-2013ни мураккаб ўйин билан бошлайди. Улар мусобақанинг ўтган йилги финалчиси — Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлишади. Гуруҳда, шунингдек, Эроннинг "Сепоҳон" клуби ҳам бор. "Локомотив" саралаш баҳсидан ўтиб олса, айнан ушбу гуруҳга қўшилади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:08, 23.01.2013.
Ўқилди: 4821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик