Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ливан ҳам Осиё кубоги-2019 мезбонлиги учун ариза топширади

Баҳо:
+ | -

Ливан футбол федерацияси Осиё кубоги-2019 мезбонлиги учун ариза топширишга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот ўз баёнотида маълум қилди.

"Осиё кубоги-2019 мезбонлиги учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, мусобақани ўтказиш учун мамлакатда кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилади", дейилади федерация баёнотида.

Ливан футбол федерацияси раҳбари Ҳошим Ҳайдар ўз интервьюсида: "Мусобақани ўтказиш учун хоҳиш билдиришнинг ёмон томони йўқ. Мезбонлик учун даъвогар мамлакатлар кўп. Биз ҳам биринчи босқичда иштирок этамиз. Асосий ишлар эса иккинчи босқичда амалга оширилади. Мезбонлик учун талаблар кучли бўлиши мумкин ва баъзи давлатлар ўз аризаларини қайтариб олишга мажбур бўладилар", дея таъкидлаб ўтди.

Ливан 2000 йили Осиё кубогига мезбонлик қилганди. "Мусобақани ўтказиш учун талаблар йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Биз бу масалада Ливан ҳукумати билан биргаликда якдил бўлишимиз лозим", дейди Ҳайдар.

Баҳрайн футбол ассоциацияси Осиё кубоги-2019 мезбонлиги учун ариза топширганини расман эълон қилди.

Шунингдек, Саудия Арабистони ва БАА мамлакатлари қўшма тарзда, Уммон, Эрон, Ҳиндистон ва Ўзбекистон давлатлари мусобақани ўзларида ўтказиш ниятида эканлигини аввалроқ айтиб ўтишганди. Бу мамлакатларнинг Осиё кубоги-2019 учун ариза топширгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё кубоги мезбонлиги учун аризаларни қабул қилиш 31 январь куни якунига етади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:58, 23.01.2013.
Ўқилди: 7676 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.