Кириш Регистрация

Суперкомпьютер ЕЧЛ қуръасидан кейин турнирда ким ғолиб бўлишини тахмин қилди: "ПСЖ" ва "Реал" фаворитлар эмас

Баҳо:
+ | -

Кеча, 18 декабрь куни Европанинг энг кучли халқаро мусобақаси бўлмиш Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташланди. Унда гуруҳдан чиққан 16 та жамоа ўзларининг рақиблари номини билиб олишди. Унга кўра, Англия ва қитъа чемпиони "Манчестер Сити" нимчорак финал босқичида Даниянинг "Копенгаген" клуби билан тўқнаш келади. Англиянинг турнирдаги иккинчи вакили бўлмиш "Арсенал" эса "Порту" билан куч синашадиган бўлди. АПЛнинг бошқа икки жамоаси – "МЮ" ҳамда "Ньюкасл" еврокубоклар билан гуруҳ босқичидаёқ хайрлашган эди.

Қуръа ташланганидан кейин суперкомпьютер жамоаларнинг имкониятларини чамалаб кўрди. Алгоритмлар асосида ишлайдиган машина, гуруҳ босқичидаги натижаларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келдики, жорий мавсумнинг ҳам чемпиони "Манчестер Сити" бўлади. Қайд этилишича, Пеп Гвардиола жамоаси мусобақани ютиш учун 49 фоиз имкониятга эга.
Кейинги ўринни Харри Кейн ва унинг "Бавария"си эгаллаб турибди. Мюнхенликларга сунъий интеллект 18 фоиз имконият тақдим этган. Шунингдек, кучли тўртликдан 14 фоиз билан Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда "Арсенал" ўрин эгаллади. Уларда мос равишда 14 ва 9 фоизлик имкониятлар мавжуд. Ажабланарлиси, "Арсенал" "ПСЖ"дан яхшироқ кўрсаткич қайд этиб турибди.

"Арсенал" сўнгги бор ЕЧЛ плей-оффида 2017 йилда иштирок этган. Аммо Арсен Венгер даврида ҳам бу жамоага турнирни ютиш насиб этмаганди. Хусусан, лондонликлар 2010 йилдан буён ЕЧЛда нимчорак финалдан уёғига ўта олишмайди.
"Манчестер Сити"да эса вазият анча яхши. "Шаҳарликлар" ЕЧЛнинг сўнгги 3 та финалидан иккитасида иштирок этди. Гвардиола жамоасида титулни кетма-кет ютиш имконияти бор. Агарда шундай бўлса, "Манчестер Сити" бу ишни бажарган тарихдаги иккинчи инглиз клубига айланади. Илк бор ушбу ҳодиса 1979 ҳамда 1980 йилларда "Ноттингем Форест" билан юз берганди.
"Манчестер Сити" охирги марта нимчорак финалда 2016/17 йил, Гвардиоланинг илк мавсумида қоқилади.

ЕЧЛнинг жорий босқичида, шунингдек, "Бавария" ва "Лацио" ҳамда "Реал" билан "Лейпциг" ўртасидаги жанг бўлади. Қолаверса, ўтган мавсумда Испания ва Италияда тенгсиз деб топилган "Барселона" ва "Наполи" тўқнашуви ҳам эътибор марказида бўлиши кутилмоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:00, 19.12.2023.
Ўқилди: 13370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.