Кириш Регистрация
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал 2-1 Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед
02/04 19:30 Пахтакор 3-0 Машъал
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон
04/04 00:00 Челси - Тоттенхэм

Наманган вилояти ҳокими мухлислар билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Навбаҳор”нинг бир неча минглаб мухлислари номидан бир гуруҳ “Навбаҳор” фахрий мухлислари жамоа уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадионга ташриф буюришди.

Ушбу ташрифдан асосий мақсад, “Навбаҳор”нинг сўнгги йиллардаги зафарлари, бу йил Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг мадҳияси Наманганда янграшига улкан ҳисса қўшган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга миннатдорчилик изҳор этиш эди.

“Марказий” стадионининг анжуманлар залида фахрий мухлислар билан бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов ва жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянлар иштирок этишди.

Йиғилишда мухлислар “Навбаҳор”нинг сўнгги йиллардаги зафари, муваффақиятлари, жумладан, Суперлигада ўтган мавсумда ўз тарихида илк марта кумуш, бу йил эса 10-марта бронза медалларини қўлга киритганлиги, шунингдек, жорий йилда ўз тарихида илк марта ОЧЛ гуруҳ баҳсларида иштирок этганлиги ва қитъамизнинг ушбу нуфузли мусобақасида дебютант бўлишига қарамай, ижобий натижаларни қайд этиб, 1/8 финалга йўл олганлиги, жамоанинг сўнгги мавсумлардаги ғалабаларидан мухлислар хурсанд бўлишгани, “Навбаҳор” аввалги обрўси ва брендини тиклаётганлигини эътироф этган ҳолда, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Отабек Саматовларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди ҳамда уларга сиҳат-саломатлик, “Навбаҳор”нинг ривожи йўлида бажараётган ишларида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда, дуо қилишди.

Шундан сўнг, “Навбаҳор” мухлислар раиси сифатида 25 йил давомида фаолият олиб борган Абдулло Аҳмедовнинг ўрнига Мухтор Юсуббаев раис этиб тайинланди.

Вилоят раҳбари кўп йиллик фаолияти учун Абдулла Аҳмедовга минатдорчилик билдириб, унга телевизор совға қилди.

"Шу ўринда “Навбаҳор” ПФК жамоаси номидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржановичга вилоятимиз тараққиёти ва Наманган аҳли учун севимли бўлган “Навбаҳор” жамоаси ривожи йўлида олиб бораётган меҳнатларига миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз" - дейилади "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати баёнотида.

Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати
Киритилди: 18:23, 19.12.2023.
Ўқилди: 1135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испания кубоги. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 4:4 (видеошарҳ) [4357]

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғизистон КХДРга қарши ўйинни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди [3288]

Гвардиола: "Моуриньонинг айтган гапларини энди тушундим" [2754]

"Реал" билан ўйинга 1 ҳафта қолганда "Арсенал" асосий ҳимоячисидан айрилди [2340]

Аббосбек Файзуллаевга Португалия гранди қизиқиш билдирган [2272]

Испания кубоги. «Реал Мадрид» - «Реал Сосьедад» - 4:4. Ўйин статистикаси [2027]

«Барселона» «Осасуна» шикоятига қандай жавоб қайтармоқчи экани маълум бўлди [1816]

Оярсабаль: "Реал"ни мағлуб этиш учун уни бир марта ўлдириш етарли эмас" [1746]

Анчелотти: «Финалга чиқа олишимизга ҳеч қачон шубҳа қилмагандим» [1700]

Испания кубоги. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда "Реал" қўшимча таймларда киритилган гол эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, финалга чиқди [1623]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz