Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига қуръа ташлаш натижалари ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, “қизил машина” икки ўйинлик қарама-қаршиликда Римнинг "Лацио" жамоаси билан тўқнаш келади.
"Ҳозирда "Лацио" ҳақида кўп нарса билмайман. Италия жамоаси сифатида улар доим натижа учун ўйнашга интилади. Уларда жуда тажрибали мураббий бор, у ҳар доим кутилмаган совға қила олади. Мақсад - олдинга бориш. Биринчи ўйинни меҳмонда ўтказаётганимиз яхши", - деди Тухель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги Чемпионлар лигасида “Бавария” чорак финал босқичида турнирнинг амалдаги ғолиби "Манчестер Сити"га имкониятни бой берганди.