"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига кубоги ярим финалига чиққанидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Кўклар” чорак финал учрашувида “Ньюкасл”ни пенальтилар сериясида (4:2) мағлуб этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди ва лондонликлар 92-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишди – Михаил Мудрик қутқарувчи голга муаллифлик қилди.
"Яхши ўйин. Бундай гол ўтказиб юбориш ёқимсиз эди - биз хато қилдик. Футболчилардан охиригача ишонишларини сўрадим. Футболда баъзан омад керак бўлади, бугун эса у бизга келди. Футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Ярим финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Мухлисларимиз бунга лойиқ, клубнинг ўзи ҳам", - дея Почеттино сўзларидан иқтибос келтиради BBC.