Кириш Регистрация

АПЛ. Узлуксиз гол уриш борасида энг яхши натижага эга клублар

Баҳо:
+ | -

АПЛ, шу номни олганидан бери футбол дунёсидаги энг кучли ҳужумчиларга макон бўлди. Бу нарса ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Шу сабабли, лигадаги ҳимоячиларга осон бўлмайди. Қуйида сиз билан қай бир клуб АПЛ тарихида энг узоқ вақт ўйинларни голсиз тарк этмаганини ўрганишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

6. "Манчестер Сити" – 2018 йил декабрдан 2019 йил октябргача

Албатта, Гвардиола жамоасининг даражасини ҳамма билади. Шунга яраша бу клубнинг статистикаси ҳам жуда юқори. "Манчестер Сити" 2018-2019 йиллар давомида кетма-кет 29 та баҳсни голсиз тарк этмаган. Бу серия 2018 йилнинг декабрида "Челси"га учралган 2-0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бошланган эди. 29 та ўйинда гол уришдан ташқари, ўшанда, "шаҳарликлар" 15 баҳсда кетма-кет ғалабага ҳам эришади. Ушбу 29 талик голли серияда Гвардиола шогирдлари жами 77 та голга муаллифлик қилган. Серияни эса 2019 йилнинг октябрида "Etihad" стадионида "Вулверхэмптон" тугатганди(0-2).

5. "Тоттенхэм" – 2023 йилнинг мартидан то ҳозиргача

"Тоттенхэм" 10 ой давомида жами 29 та баҳсда рақиб дарвозасига тинмай йўл топиб келмоқда. Кейинги баҳсда гол уриш орқали "Манчестер Сити"дан ўтиб кетиш мумкин. Шунингдек, бу нарса барча даврлар учун мўлжалланган рўйхатда 5 ўринга кўтарилиб олиш имконини беради. Ҳозирги серияни "Тоттенхэм" тарихида 4 та турли хил мураббий қайд этиб турибди. Конте март ойида бошлаб берган бўлса, буни кейинчалик Кристиан Стеллини, Райан Мейсон ва Ангелос Постекоглу давом эттириб келмоқда. 29 та баҳсда 9 бор мағлубиятга учралган бўлишига қарамай, гол уриш, "Тоттенхэм"га муаммога айланганича йўқ.

4. "Брайтон" – 2023 йил мартдан 2023 йил декабргача

Афсуски, "Брайтон"нинг 32 та ўйинлик голли серияси якунига етди. Бунга "чағалайлар"нинг "Арсенал" майдонида учралган мағлубияти сабаб бўлган эди. 17 турда Роберто Де Зерби тўпчилар майдонида ўз жамоасини ўта заиф ҳолда кўрди. "Брайтон" "Арсенал"га қарши баҳс давомида 1 та зарба бера олди холос.
Жанубликларнинг серияси эса март ойида "Вест Хэм"га қарши 4-0 билан тугаган ўйиндан бошланганди.

3. "МЮ" – 2007 йил декабрдан 2008 йил ноябргача

2007/2008 йилги мавсум "қизил иблислар" учун АПЛ ва ЕЧЛдаги муваффақият билан якунланади. Бу давр ичида "МЮ" 36 та ўйинда қаторасига гол уришга эришади. Серия "Фулхэм" майдонида Криштиану Роналдунинг дубли билан бошланиб, бир йилдан кейин "Астон Вилла"г қарши нурсиз дуранг билан якун топганди.

2. "Ливерпуль" – 2019 йил мартдан 2020 йил февралигача

"Ливерпуль" ҳам худди "МЮ" каби 11 ой давомида жами 36 та баҳсда гол уришга эришган. Голли серия эса 2019 йилнинг мартида "Бёрнли"га қарши 4-2 ҳисобидаги ғалаба билан бошланади. Мавсум давомида фақат 1 та ўйинда мағлуб бўлганига қарамай, Клопп шогирдлари "Манчестер Сити"га чемпионликни бериб қўяди. 2020 йилнинг февралида "Уотфорд" мерсисайдликлар сериясига йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун қўяди (0-3).

1. "Арсенал" – 2001 йилнинг майидан 2002 йил декабригача

"Арсенал"нинг 55 талик серияси яқин орада қайсидир клуб томонидан маҳв этилиши жуда қийин масала. Тўпчилар йигирма биринчи аср аввалида бир ярим йил давомида ҳар қайси баҳсда гол уриб келади. Ушбу серия 2001 йилнинг майида "Саутгемптон"га қарши 3-2 ҳисобидаги мағлубият билан бошланади. "Манчестер Юнайтед" эса 2002 йилнинг декабрида лондонликлар устидан қозонган ғалабаси билан буни тугатади. 55 талик серия мобайнида Арсен Венгер шогирдлари жами 117 та гол уришга эришган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 11:00, 20.12.2023.
Ўқилди: 1378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик