Ўзбекистон Қатар мезбонлик қиладиган Осиё кубогига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шундан келиб чиқиб, Суперлиганинг ўзбекистонлик юлдузлари Катанец билан Дубайда бўлиб турибди. Жамоасини ўз ортидан эргаштирган легионерларимиз эса ўз оиласи билан дунёнинг турли чеккаларида ҳордиқ чиқармоқда.
Шундан келиб чиқиб, Лига йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ташкил қилмасликка қарор қилди. Биз 2023 йилда ўзини кўрсатган футболчи ва мураббийларимизни бирин-кетин эълон қилиб борамиз. Бу йўлда бизга экспертларимиз ёрдам бераётгани ҳақида маълумот бергандик.
Шундан келиб чиқиб, биз рамзий жамоа аъзоларини турли вақтларда битта кафеда жамладик. Матннинг қолган қисмига ўтишдан олдин қуйидаги видео орқали бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Рамзий терма жамоадан жой олиш доим ёқимли. Хурсанд қиладиган тарафи, ҳар бир позитсия учун икки-уч нафардан футболчи жиддий кураш олиб борди. Айрим юлдузларнинг рамзий терма жамоадан тушиб қолганидан ўзимиз ҳам ҳафамиз. Зеро улар чиндан ҳам жиддий тер тўкишди. Бироқ бизда фақатгина 11 нафар футболчи учун жой бор эди. Шундан келиб чиқиб, Лига рамзий термаси Сизнинг қарашларингиздан фарқ қилиши мумкин. Аммо ишонамизки, мазкур жамоа ажойиб ижрочилардан тузиб чиқилди.
Биз рамзий терма жамоага мураббий сифатида "Андижон" устози Александр Хомяковни танлаб олдик. Зеро, "Пахтакор" ҳар йилгидан ҳам кўпроқ очко йўқотди. "Насаф" Суперлигадан кўра Чемпионлар лигасида муваффақиятлироқ ўйнади. "Навбаҳор" чемпионлик учун кураш олиб борди, аммо якунда 3-ўрин билан кифояланди. ОКМК эса Суперлигада бир бош баланд сакрай олмади. "Нефтчи" сўнгги турларга бориб совринли ўринлардан чиқиб кетди. "Андижон" эса ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қаричидан баландроқ сакрай олди.
Ҳужумдаги учлик борасида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. "Сурхон" дарвозасини қўриқлаган Артём Потапов Суперлиганинг 12 учрашувида дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди ҳамда "Сурхон"нинг барча учун бирдек қийин рақиб бўлишига ҳисса қўшди. Лига рамзий терма жамоадан жой олган футболчиларни бу муваффақият билан қутлайди. Аслида улардан кам бўлмаса-да, фақатгина овоз бериш якунларига кўра жамоага кира олмай қолган юлдузларимиздан эса келаси мавсумда янада яхшироқ иштирок кутиб қоламиз.
Суперлига-2023. Йил рамзий терма жамоаси
Артём Потапов (Сурхон)
Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор)
Алибек Давронов (Насаф)
Шерзод Насруллаев (Насаф)
Одил Ҳамробеков (Пахтакор)
Жамшид Искандеров (Навбаҳор)
Остон Ўрунов (Навбаҳор)
Драган Черан (Пахтакор)
Умар Адҳамзода (Нефтчи)
Силванус Нимели (Сурхон)
Рубин Ҳебай (Андижон)
Бош мураббий: Александр Хомяков (Андижон).