Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Футболдаги Хэнкс — Хайрулла Хамидов мақоласи

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир юлдузнинг ҳаётидан қандайдир вазифа олсангиз бўлади. Мессидан талантни қанчалик юзага чиқариш, Роналдудан катта заҳмат туфайли талантдан ўзиб кетиш ва ҳоказо. Бензема мен учун булардан ҳам каттароқ соҳадек туюлади. Яъниким, бажариш мушкулроқ бўлган оддий соҳа. Тушунтираман.

Энг зўр актёр ҳақида гап кетганида кўпчилик ҳаётда мисли кўрилмаган қаҳрамонларни юзага чиқарган роль эгаларини айтишади. Аслида ҳаётдаги оддий одамнинг ролини ўйнаш қийинроқ. Чунки кўрмаган одамимизни бизга ўзи хоҳлаганча тасвирлаб бериши мумкин ҳалиги актёр, лекин ёнимизда юрган, кунда кўрадиганларимизнинг ҳаётини акс эттириб бериш унча-мунчасига эмас. Том Хэнкснинг буюклиги ҳам шунда. У жокерсифат ўйлаб топилган образларни эмас, оддий одамларни ўйнайди. Маромига етказиб ўйнаганидан кино санъати унинг даҳолигини ҳис этади.

Бензема футболдаги Том Хэнкс. Ҳа, оддий вазифадорнинг, таланти беқиёс бўла туриб, жамоа учун доимо нима керак бўлса, шуни бера олгани билан-да ҳайратларимизга сабаб.

Карим "Реал"га бурилиш даврида келган, биласиз. Роналду билан, Кака билан. "Олтин тўп" соҳиблари билан. Келиб тўққиз йил қилган иши мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш бўлди. Криштиану учун ҳудуд очиш, бунинг натижасида гол сезиш қобилиятидан маҳрум бўлиш ва обрўсизланиш...

Яхшиямки, мураббийлар ҳаммадан кўра футболни дақиқроқ тушунишади. Шу боис бўлса керак, Бенземани доимо ўйнатиб келишган. Мухлислар томонидан миллионлаб хейтлар янграган даврда ҳам франциялик юлдуз жамоа учун асосий футболчи бўлиб келди. Буни биз ҳам, бошқалар ҳам тушунолмай ўлардик. Кейин маълум бўлишича, Бенземанинг вазифаси шундай бўлган экан. У жамоанинг мотори, интервьюсида ўзи таъриф бергани каби "уч кишининг голини урадиган йигит" учун хизматкор бўлиб яшаган экан. Тўққиз йиле, тўққиз...

Кейин бирдан Роналду кетадиган бўлиб қолди. Ҳамма унинг бўшаб қолган тахтига Гарет Бэйл чиқишини тахмин қилди. Муқоваларга мос тушадиган, юлдузлик сиёқи кўзга ташланадиган иқтидор. Бироқ, бу жойга кун сайин Бензема ҳақдор экани маълум бўлиб борди. Шунақа оддий эгалладики бу жойни, "Реал"дан кетгунча унинг заррача ўзгарганини кўришмади. Кака ва Роналду билан келган пайти ҳам, хейтларга учраб тамомий масхара қилинган пайти ҳам, "Олтин тўп"ни олиши олдинги соҳибларидан кўра каттароқ фарқ билан маълум бўлганида ҳам бир хил Бенземани кўрдик. Бир хил.

Энг ёққани нима, айтайми? Карим Бензема бу тахтда бир ярим йил туриб берди. Ўша "Олтин тўп"ни олгунигача. "Реал"нинг қўрқинчли камбэкларини бир ўзи юзага чиқаргунига қадар Роналду ва Месси даражасида ўйнаб берди. Нариги иккиси ҳам "Олтин тўп" олганида ўзидан кейинги ўриндагидан Каримчалик ўтиб кетмаган, адашмасам. У шундай натижа қайд этди-да, дунё аҳлига "бўлдими, кўрдиларингми, даражам асли шу" деб Саудияга кетворди-қўйди.

Қаранг, доим нима қилиш керак бўлса шуни бажараётган оддий одам сиймоси эмасми? Жамоа учун ўзининг обрўсини қурбон қилиб бўлса ҳам ҳужумда ўйнаб Кришнинг голларига ёрдам бериш ва Рон кетгач, унинг вазифасини индамайгина елкага олиш.

Мен мотивация нуқтаи назаридан талантли ўғлимга Роналду каби меҳнат қилиш кераклигини айтсам-да, ўзим Бенземанинг ҳар ҳолатда ҳам бир хил тура олишига ва бу масъулиятни керак пайтда ўз ўрнида бажаришига қойил қоламан.

Балким шунинг учун бўлса керак, "Реал"га бошида келган пайтида анови икки "Олтин тўп"ли шерикларидан кейин, охири ўзи олди. Мукофот ўлароқ.

Ана шу оддий йигит ўтган куни 36 га кирди. Уни кўпчилик эсламади ҳам (мен ҳам икки кун ўтиб эслаяпман, қаранг!) Аммо бу ҳолатнинг Каримга фарқи йўқ. Ахир, у оддий роль эгасику, тўғрими?!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 08:38, 21.12.2023.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.