Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андрей Панюков: «Осиёликлар комбинацион футболни унчалик ёқтиришмайди»

Баҳо:
+1 | -

Ҳамдўстлик кубогининг чорак финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни урган футболчи Андрей Панюков «Чемпионат.com»га интервью берди.

"Ўйин оғир кечди, аммо натижадан хурсанд бўлдик", дейди Панюков. "Балки ўйинда кўп гол урилмагандир, аммо биз ярим финалга чиқдик, шунинг ўзи етарли. Ўзбекистон билан биринчи ўйинда эса бизга куч етишмаганди. Ҳозир эса бир-биримизни яхши тушуниб олдик, ўйнаш осонроқ. Иккита гол урдик ва бирорта ҳам гол ўтказиб юбормадик. Бу яхши!"

Футболчи ўзининг урган голи ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди: "Чап қанотга тўп узатилди ва у ерда Ни4ита Бочарев тўпни қабул қилиб, тўпни менга етказди. Тўпга оёқ қўйиш қолганди холос. Мусобақада ҳозирча 4та гол урдим. Аммо олдимга турнир тўпурари бўлиш эмас, жамоа билан ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз".

"Чорак финалда бизга яна Ўзбекистон тушганини билганимиздан кейин фақат ғалабани кўзлаб ўйинга тайёргарлик кўрдик. Видеода Ўзбекистоннинг ўйинини таҳлили қилиб чиқдик. Ўзбекистон учун Россия билан ўйнаш катта воқеа ва улар катта мотивация билан тўп сурдилар", дейди футболчи.

Россия ёшлар терма жамоаси Ҳамдўстлик кубогида фақат Осиё жамоалари билан ўйнашди — Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон. Европа ва ОСиё футболи ўртасидаги фарқ хусусида Панюков қуйидагиларни таъкидлади:
"Ўйин услубида фарқ бор, албатта. Осиё жамоалари олдинга интилишни мақсад қилишади. Улар комбинацион ўйинга кўп эътибор қаратишади. Тўпни рақиб дарвозасига олдига тезроқ етказишга ҳаракат қилишади. Аммо мен буни "ур-теп" демаган бўлардим. Шунчаки, улар Европадан фарқли равишда, коммбинацион футболни унчалик ёқтиришмайди".

Манба: www.championat.com
Киритилди: 10:19, 24.01.2013.
Ўқилди: 5039 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.