"Милан"нинг жазоирлик ярим ҳимоячиси Исмоил Беннасер "россонерилар"га Европа лигасида катта ёрдам бермоқчи.
"Ушбу мусобақада жамоамнинг муваффақиятли иштирок этишига ҳисса қўшмоқчиман. Европа лигаси биз учун муҳим турнир", - дея жазоирлик футболчининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” ҳеч қачон УЕФА кубоги ёки Европа лигасини юта олмаган.