Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) Европа судининг Европа Суперлигаси бўйича қарорига изоҳ берди.
“Ушбу қарор Суперлига деб аталмиш мусобақани маъқуллашни англатмайди, балки УEФАнинг олдиндан рухсат бериш тизимидаги тарихий камчиликни таъкидлайди, бу техник жиҳат аллақачон тан олинган ва 2022 йил июн ойида кўриб чиқилган. УEФА ўзининг янги қоидалари мустаҳкам эканлигига ва улар барча Европа қонунлари ва қоидаларига мос келишига ишонади.
УEФА Европа футбол пирамидасини қўллаб-қувватлаш ва унинг жамиятнинг кенгроқ манфаатларига хизмат қилишда давом этишини таъминлашга қатъий содиқ қолади. Биз миллий ассоциациялар, лигалар, клублар, мухлислар, футболчилар, мураббийлар, Европа институтлари, ҳукуматлар ва ҳамкорлар билан биргаликда Европа спорт моделини шакллантиришда давом этамиз.
Мухлислар ва барча манфаатдор томонлар ўзларининг ажралмас намунаси деб эълон қилган бирдамликка асосланган Европа футбол пирамидаси Европа ва миллий қонунлар томонидан четлаб ўтиш таҳдидидан ҳимояланишига ишонамиз”, — дейилади баёнатда.