"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино Конор Галлахер атрофида юзага келган вазият ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
Аввалроқ "Челси" англиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Галлахерга "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
“Мураббий учун бу жараёнга аралашиш қийин. Бу қарорни клуб ва футболчи қабул қилади. Менинг вазифам ўйин топишдир. Айни дамда Конор фантастик даражада ўйнамоқда ва жамоага катта ёрдам бермоқда", - деди Почеттино матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда 23 ёшли Галлахер “Челси” сафида 20 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.