"Наполи" ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньски неаполликлар билан янги шартнома тузишдан бош тортди.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, польяк клуб раҳбариятига кейинги мавсумдан бошлаб "Наполи"да ўйнамаслигини таъкидлаган. Хабар қилинишича, парфенопияликлар йилига тўрт ярим миллион евро маош таклиф қилишган, бу Зелиньскининг амалдаги шартномасидан 1 миллионга кўп. Шунингдек, “Интер” ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун “Ювентус”га қарши курашда ғалаба қозонаётгани маълум.
Эслатиб ўтамиз, Зелиньски 2016 йилдан буён "Наполи"да ўйнаб келмоқда, у клуб билан чемпионлик ва Италия кубогини қўлга киритган.