Кириш Регистрация

"Андижон" Туркияда Руминия чемпионати карвонбошиси билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг Туркияда ўтказадиган бўлажак ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказиладиган назорат учрашувларидаги рақиблари ҳақида маълумотлар бериб бораётганимизни яхши биласиз.

Шуни маълум қиламизки, жамоанинг Анталиядаги яна бир рақиби аниқланди. “Вииториул Селимбар” (“CSC 1599 Selimbar”) “Андижон” жамоамизнинг навбатдаги рақибига айланди.

Маълумот учун, 2016 йили ташкил топган мазкур жамоа Руминияда Лига 2 чемпионатида иштирок этади ва айни пайтда 20 та жамоа орасида мусобақа жадвалида 15 та ўйинда 32 очко тўплаб якка пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг асосий мақсади Лига 1 га йўлланма олиш (бу худди про лигадан Суперлигага йўл олиш каби).

Ҳозирда Руминия чемпионатида қишки таътил эълон қилинган. “Вииториул Селимбар”га руминиялик 47 ёшли мутахассис Клаудиу Никулеску бош мураббийлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Жанубий Корея олимпия терма жамоаси (27 январь), ЦСКА (1 февраль), “Черноморец” (4 февраль) ва “Александрия” (12 февраль)га қарши ўйинлар ўтказилиши тўғрисида хабар бериб ўтгандик. “Вииториул Селимбар” – “Андижон” ўртасидаги беллашув эса 4 февраль санасига белгиланган. Айнан шу куни жамоамиз Анталияда иккита назорат ўйинини ўтказади.

Шундай қилиб, Туркия йиғинидаги 5-рақибимиз ҳам маълум бўлди. Биз яна маълумотлар тақдим этишда давом этамиз.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:31, 22.12.2023.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.