Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

"Aтлетико" ҳужумчиси итальян грандлари радарида

Баҳо:
+ | -

"Aлавес"да ижара асосида ўйнаётган "Aтлетико" ҳужумчиси Самуел Омородионга A Серия клублари қизиқиш билдирмоқда.

19 ёшли футболчи жорий мавсумда ўзининг ишончли ўйини билан эътирофга сазовор бўлди. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, испаниялик футболчини бир вақтнинг ўзида Италиянинг иккита клуби - "Милан" ва "Фиорентина" кузатмоқда.

Transfermarkt портали ёш форварднинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Самуел Омородион жорий мавсумда “Aлавес” сафида Ла Лигада 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди, футболчи Испания ёшлар жамоасида ҳам 5 та ўйинда 2 та гол урди.

Киритилди: 09:56, 23.12.2023.
Ўқилди: 664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик