Эрик тен Хагнинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" ҳар қандай рақибни мағлуб эта олади.
“Менимча, бизга жароҳатлар борасидаги муаммолар тўсқинлик қилди. Бу билан муросага келишимиз керак.
Асосий ўйинчиларнинг йўқлиги натижаларга салбий таъсир қилади. Аммо биз бирор нарсани ўзгартиришимиз мумкин бўлган ҳолатдамиз. Бу мавсумни ўзгартиришимиз мумкин.
Ишончим комилки, футболчилар сайга қайтгач, бизда яхши ва кучли таркиб бўлади. Ўтган дам олиш кунлари биз лигада етакчи бўлган "Ливерпуль" билан дуранг ўйнадик ва биз рақобатбардош эдик... Жамоамиз ҳамма ўз нуқтасида бўлса, кучли. Биз ҳаммани мағлуб эта оламиз", - деди “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи.