Туркиянинг “Бешиктош” клуби бош мураббийсиз қолди ва Риза Чалимбайга ўринбосар қидирмоқда. ОAВда Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Станислав Черчесов бўш ўринни эгаллаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Клуб эса бундай сценарийни истисно қилмади. "Номлар жуда кўп. Черчесов улардан бири. Тез орада қарор қиламиз”, - дейилади клуб баёнотида.
Эътиборлиси, "Бешиктош" Славен Билич, Фабио Каннаваро, Рууд ван Нистелрой, Хорхе Сампаоли, Бруно Женесио ёки Франк де Бурга ишониши мумкинлиги ҳақида гап кетмоқда.
Суперлиганинг 16-туридан кейин “Бешиктош” бешинчи ўринда бормоқда ва пешқадамдан 17 очко ортда бормоқда.