Франция президенти Эммануель Макрон «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
"Кйлиан Мбаппе - ажойиб футболчи. Унинг келажаги? Мен унинг агенти эмасман. У ажойиб спортчи. Килиан терма жамоа сардори ролини ўз зиммасига олди.
2024 йилда биз Еврода қатнашамиз, бунда ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Мбаппе ҳам, унинг ёш ҳамкасби Заир-Эмери ҳам диққат марказимда бўлади.
Aгар йилнинг энг яхши спортчиси номини айтиш мумкин бўлса, Килиан ўтган йилнинг ҳам, ундан аввалги йилнинг ҳам энг яхши спортчиси бўлиши мумкин эди", — дея Макроннинг сўзларини келтиради RMC Sport.